Тақиқловчи белгилар
3.7 «Тиркама билан ҳаракатланиш тақиқланган» йўл белгиси

3.7. "Тиркама билан ҳаракатланиш тақиқланган" Бу белги тиркамали транспорт воситалари, автопоездларнинг ҳаракатланиши ва манёвр қилиши қийин бўлган тор кўчалар олдида ўрнатилади.Юк ташувчи транспорт воситалари, тракторларнинг барча турдаги тиркамалар билан ҳаракатланиши, шунингдек, механик транспорт воситаларининг ҳар қандай усул билан шатакка олиб ҳаракатланишини тақиқлайди.Белгининг тиркамали енгил автомобилларга, таъсир оралиғидаги ҳудудга хизмат кўрсатаётган ва истиқомат қилаётганларнинг тиркамали транспорт воситаларига дахли йўқ.Ушбу тиркамали транспорт воситалари белгиланган жойга яқин чорраҳадан кириб ёки чиқиб кетишлари керак.






















