Тақиқловчи белгилар
3.6 «Тракторлар ҳаракатланиши тақиқланган» йўл белгиси

3.6. "Тракторлар ҳаракатланиши тақиқланган" Бундай белги ўрнатилган йўлларда барча турдаги тракторлар, ўзи юрар машина ва механизмларнинг ҳаракатланиши тақиқланади. Тракторлар серқатнов йўлларда транспорт воситалари ҳаракатига халақит бериши, йўл қопламасига зарар етказиши ва уни ифлослантириши мумкин. Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида маълум йўлларда уларнинг ҳаракати тақиқлаб қўйилади.Лекин бу белги таъсир оралиғида яшовчи фуқароларга тегишли ва шу ҳудудга хизмат қилувчи тракторларга дахлдор эмас.Ушбу тракторлар белгиланган жойга яқин чорраҳадан кириб ёки чиқиб кетишлари керак






















