Тақиқловчи белгилар

3.3 «Механик транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган» йўл белгиси

3.3 Механик транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган

3.3. "Механик транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган" Барча турдаги механик транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тақиқловчи бу белги яшил ҳудудлар, истироҳат боғлари каби масканларнинг экологиясини асраш мақсадида ўрнатилади. Лекин бу белгининг от-арава, велосипед, мопед ва белгиланган йўналишли жамоат транспорт воситалари, шунингдек ногиронлар бошқарадиган мотоколяска, шу ҳудуддаги корхоналарга хизмат кўрсатувчи транспорт воситалари, енгил ва юк таксилари, шунингдек, белги таъсири оралиғида яшовчиларнинг транспорт воситаларига дахли йўқ. Ушбу транспорт воситалари белгиланган жойга яқин чорраҳадан кириб ёки чиқиб кетишлари керак.

Тақиқловчи белгилар: бошқа белгилар