Тақиқловчи белгилар
3.15 «Чекланган узунлик» йўл белгиси

3.15. "Чекланган узунлик" Ушбу белги узун транспорт воситаларининг кўп бурилишли тор кўчаларда ҳаракатлана олмаслиги ва бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит бермаслиги мақсадида ўрнатилади. Бу белги габарит узунлиги (юк билан ёки юксиз) белгида кўрсатилгандан узун бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тақиқлайди.






















