Тақиқловчи белгилар

3.4 «Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган» йўл белгиси

3.4 Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган

3.4. "Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган" Бу белги транспорт воситаларининг тўла вазни кўрсатилган ёки кўрсатилмаган шакл кўринишида бўлади. Агар белгида вазни кўрсатилмаган бўлса, тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари ва тизимли транспорт воситалари, тракторлар, ўзи юрар машина ҳамда механизмларнинг ушбу белги ўрнатилган йўлларда ҳаракатланиши тақиқланади. Бу белги бортларига оқ қия чизиқ тортилган махсус юк автомобиллари, юк таксилари, одамларни ташиётган, шунингдек, шу белги таъсир доирасида хизмат кўрсатаётган юк автомобилларининг ҳаракатланишини тақиқламайди Ушбу юк автомобиллари белгиланган жойга яқин чорраҳадан кириб ёки чиқиб кетишлари керак.

Тақиқловчи белгилар: бошқа белгилар