Тақиқловчи белгилар
3.1 «Кириш таъқиқланган» йўл белгиси

3.1. "Кириш тақиқланган" "Кириш тақиқланган" белгиси қўйилган жойга транспорт воситаларининг кириши тақиқланади. Яъни, ушбу белги бир томонлама ҳаракат ташкил қилинган йўлларда қарама-қарши ҳаракатни бекор қилади. 3.1. белгиси ўрнатилган жойларга фақат белгиланган йўналишдаги жамоат транспортлари – автобус, троллейбус, трамвай ва йўналишли таксиларгина кириши мумкин.Бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларини йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига кириши тақиқланади. Чунки авария ҳолатини юзага келтиради.






















