Тақиқловчи белгилар
3.21 «Қувиб ўтиш таъқиқланган ҳудуднинг охири» йўл белгиси

3.21. "Қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири". Бу белги 3.20. "Қувиб ўтиш тақиқланган" белгиси билан қўйилган, соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган якка транспорт воситасидан бошқа транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланган чекловни бекор қилади. Белгидан сўнг йўлнинг ушбу қисмида ҳаракатланаётган транспорт воситалари барча турдаги транспорт воситаларини қоидада белгиланган тартибда қувиб ўтиши мумкин.






















