Тақиқловчи белгилар
3.12 «Ўққа тушадиган оғирлик чекланган» йўл белгиси

3.12. "Ўққа тушадиган оғирлик чекланган" Бу белги автомобил йўлларининг қопламаси юпқа бўлган қисмлари олдида ўрнатилади. Йўл қопламасига оғир транспорт воситалари зарар етказмаслиги учун, бирорта ўқига тушадиган ҳақиқий оғирлиги йўл белгисида кўрсатилганидан юқори бўлган барча транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тақиқлайди. Бу белгига риоя қилишда ҳайдовчилар транспорт воситаларининг таснифига кўра, енгил автомобилларда ҳақиқий оғирлиги икки ўққа шартли равишда тенг тақсимланишини, икки ўқли юк автомобилларда эса, ҳақиқий оғирлигини олдинги ўққа 1/3, орқа ўққа 2/3 қисми тушишини ва уч ўқли автомобилларда эса, ҳақиқий оғирлик учала ўққа тенг тақсимланишини билишлари керак.






















