Тақиқловчи белгилар
3.20 «Қувиб ўтиш тақиқланади» йўл белгиси

3.20. "Қувиб ўтиш тақиқланган" белгиси ҳаракат жадаллиги юқорилиги, қатнов қисми кенглиги сабабли транспорт воситаларининг қувиб ўтиши қарама - қарши йўналишдаги ёки йўлакай йўналишдаги бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун хафв туғдириши мумкин бўлган ҳолатларда қўлланилади. 3.20. "Қувиб ўтиш тақиқланган" белгиси, шунингдек, кўриниш чекланган жойларда ўрнатилиши мумкин, бунда белгининг таъсир оралиғи йўлнинг хавфли ҳудуди билан белгиланади.






















