Тақиқловчи белгилар
3.17.2 «Хавф-хатар» йўл белгиси

3.17.2. "Хавф-хатар". Бу белги йўл-транспорт ҳодисаси ёки бошқа хавфли ҳолатлар, яъни қор кўчиши, йўлни сув босиши, кўприкни сув олиб кетиши, радиатсия, заҳарли газлар тарқалиши, шу билан бирга, бошқа табиий ва техноген офатлар юз берган йўл қисмлари олдида ўрнатилади. Ушбу йўл белгиси барча транспорт воситаларининг хавфли ҳудуддан ҳаракатланишларини тақиқлайди.






















