Тақиқловчи белгилар
3.14 «Чекланган кенглик» йўл белгиси

3.14. "Чекланган кенглик" Ушбу белги тор йўлак, тоннел, кўприк ва эстакадалар олдида ўрнатилади ҳамда габарит кенглиги белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатини тақиқлайди. Габарит кенглиги тор йўллардан юриш имкониятини бермайдиган транспорт воситаларининг ушбу белгига амал қилмаслиги оқибатида йўл иншоотларига шикаст етиши, бошқа транспорт воситалари ҳаракатига хавф солиши мумкин. Тегишли рухсатномаси бўлмай туриб йирик габаритли транспорт воситалари билан йўлга чиқиш ёки рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга чиқиш тақиқланади.






















