Тақиқловчи белгилар

3.31 «Барча чекловларнинг охири» йўл белгиси

3.31 Барча чекловларнинг охири

3.31. "Барча чекловларнинг охири" Ҳайдовчидан бу белгининг мазмунини чуқурроқ тушуниб олиши талаб этилади. Гарчанд бу белги барча чекловларнинг охири деб номлансада, амалда 3.16. "Энг кам оралиқ", 3.20. "Қувиб ўтиш тақиқланади", 3.22 "Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган", 3.24. "Юқори тезлик чекланган", 3.26. "Товуш мосламаларидан фойдаланиш тақиқланган", 3.27. "Тўхташ тақиқланган", 3.28. "Тўхтаб туриш тақиқланган", 3.29. "Ойнинг тоқ кунларида тўхтаб туриш тақиқланади", 3.30. "Ойнинг жуфт кунларида тўхтаб туриш тақиқланади" йўл белгиларидан бирини, ё бир нечтасига бир вақтда амал қиладиган оралиқларнинг охирини билдиради ва юқоридаги йўл белгиларининг таъсир доирасини кесишмадан аввалроқ тугатиш учун ишлатилади.

Тақиқловчи белгилар: бошқа белгилар