Тақиқловчи белгилар

3.30 «Ойнинг жуфт кунларида тўхтаб туриш тақиқланади» йўл белгиси

3.30 Ойнинг жуфт кунларида тўхтаб туриш тақиқланади

3.30. "Ойнинг жуфт кунларида тўхтаб туриш тақиқланган" 3.30 "Ойнинг жуфт кунларида тўхтаб туриш тақиқланган" белгиси қизил чизиқ тортилган, қизил ҳошияли кўк фон ва унинг марказида иккита вертикал оқ чизиқлар тортилган кўринишга эга. 3.30 "Ойнинг жуфт кунларида тўхтаб туриш тақиқланган" белгиси ойнинг жуфт кунларида (саналарида) транспорт воситаларининг белги таъсир оралиғида тўхтаб туришини тақиқлайди. 3.30 белгиси одатда қарама-қарши ҳаракатланаётган транспорт воситаларини айланиб ўтиш қийин бўлиши мумкин бўлган йўлларнинг тор ҳудудларида, шунингдек, маъмурий бинолар, турли муассасалар, супермаркетлар ва бошқа жойларда транспорт воситаларининг тўхтаб туриши зурур бўлган жойларда ўрнатилади. Йўлнинг икки томонида тўхтаб қолган автомобиллар ҳаракатга сезиларли даражада тўсқинлик қилиши мумкин, айни пайтда йўлнинг фақат бир томонида тўхтаб туриш, транспорт ҳаракати учун муаммо туғдирмайди. Шунинг учун 3.29 "Ойнинг тоқ кунларида тўхтаб туриш тақиқланган" белгиси кўпинча йўлнинг бир томонига, иккинчи томонига эса 3.30 "Ойнинг жуфт кунларида тўхтаб туриш тақиқланган" белгиси ўрнатилади. Шундай қилиб, маълум бир мувозанатга эришилади ва транспорт воситалари мумкин қадар тўсиқсиз ҳаракатлана олади.

Тақиқловчи белгилар: бошқа белгилар