Тақиқловчи белгилар

3.27 «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси

3.27 Тўхташ тақиқланган

3.27 "Тўхташ тақиқланган" белгиси қизил ҳошияли доира шаклида. Бироқ белги фони оқ эмас кўк рангда. Белги доираси бўйлаб Х (икс) шаклида иккита қизил рангли диоганал чизиқлар тортилган. 3.27 "Тўхташ тақиқланган" йўл белгиси йўл ҳаракати қатнашчиларига ушбу жойда тўхташга рухсат этилмаганлигини билдиради. Ушбу белги автомобилларнинг бошқа транспорт воситаларига халақит бермаслигини таъминлаш учун ўрнатилади. Автомобил – бу ҳаракатланиш учун мўлжалланган қурилма. Аммо баъзида автомобил ҳам тўхташи керак. Йўл ҳаракати қоидаларида бундай ҳолатлар тўхташ ёки тўхтаб туриш деб аталади. Шундай вазиятлар бўладики, баъзан автомобиллар йўлнинг у ёки бу қисмида ноўрин тўхташади, чунки, бу бошқа автомобаллар ҳаракатига тўсқинлик туғдириши, тирбандликка ёки йўл – транспорт ҳодисасига сабаб бўлиши мумкин. Автотранспорт воситаларини тўхташ ёки тўхтаб туриши тақиқланган ҳолатлар Йўл ҳаракати қоидаларида батафсил кўрсатилган. Бироқ, қандайдир жойларда тўхташ тақиқланиши керак бўлган ҳолатлар бўлиши мумкин. Бундай жойлар 3.27 "Тўхташ тақиқланган" йўл белгиси билан белгиланади.

Тақиқловчи белгилар: бошқа белгилар