3.25 «Юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири» йўл белгиси

3.25. "Юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири" 3.25 "Юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири" белгиси қора ҳошияли доира шаклида бўлиб, оқ фонда кулранг рангда олдин ўрнатилган 3.24 белгидаги рақамлар кўрсатилган ва бешта ингичка диоганал чизиқлар чизилган. 3.24 "Юқори тезлик чекланган" белгиси таъсир охирини кўрсатувчи усуллардан бири, бу 3.25 "Юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири" белгисини ўрнатиш ҳисобланади. 3.25 "Юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири" белгиси 3.24 "Юқори тезлик чекланган" белгисининг таъсирини кейинги чорраҳагача ёки аҳоли пунктининг охиригача давом эттиришга зарурат қолмаган ҳолатларда ўрнатилади. Бироқ тезлик чегарасининг бекор қилиниши ҳайдовчи ўзи учун қулай бўлган исталган тезликда ҳаракатлана олади, дегани эмас, чунки йўлларда белгиланган тезлик чегаралари мавжуд. Масалан, енгил автомобиллар ва рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлмаган юк автомобилларига аҳоли пунктларида 70 км/соатдан ошириб, аҳоли пунктларидан ташқарида 100 км/соатдан юқори, турар жой даҳаларида эса 20 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатланиш тақиқланади. Турли тоифадаги транспорт воситалари учун юқори тезлик кўрсаткичлари турли хил. Ҳар икки йўналишда ҳаракатланиш учун бир, икки ёки уч тасмали йўлларда 3.25 белгиси фақат йўлнинг чап томонида, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланадиган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари учун мўлжалланган 3.24 белгисининг тескари томонида ўрнатилиши мумкин. "Юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири" белгиси нафақат йўлнинг чап томонига, балки ўнг томонига ҳам ўрнатилиши мумкин. Бу ҳайдовчига "Юқори тезлик чекланган" белгисининг таъсири тугаганлиги тўғрисида тезда хабардор қилиш учун амалга оширилади.






















