Тақиқловчи белгилар

3.24 «Юқори тезлик чекланган» йўл белгиси

3.24 Юқори тезлик чекланган

3.24. "Юқори тезлик чекланган" белгиси доира шаклида ва унда йўлнинг ушбу қисмида рухсат этилган максимал тезлик кўрсатилган қизил ҳошияли оқ фонга эга. 3.24 "Юқори тезлик чекланган" белгиси кўрсатилганидан ортиқ тезликда (км/с) ҳаракатланиш тақиқланишини билдиради. Йўл-транспорт ҳодисаларининг энг кўп учрайдиган сабабларидан бири бу тезликни оширишдир. Шу сабабли транспорт воситаларининг тезлигини чеклаш йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг энг муҳим чорасидир. Шунинг учун 3.24 белгиси амалиётида энг кўп қўлланиладиган белгилардан ҳисобланади. Белгининг талаблари жуда оддий: ҳар қандай транспорт воситасининг ҳайдовчисига белгида белгиланган максимал тезлик чегарасидан ошиб кетиши қатъиян ман қилинади. "Юқори тезлик чекланган" белгисининг таъсир оралиғига келсак, у тўғридан тўғри белги жойлашган жойдан бошланади. Аммо бу ҳудуднинг охири бир неча усуллар ёрдамида кўрсатилиши мумкин. Биринчидан, "Юқори тезлик чекланган" белгиси ҳаракатланиш йўналишида янги тезликни чекловчи белги ўрнатилмаган бўлса кейинги чорраҳаларда ёки аҳоли пункти охирида таъсирини тўхтатади. Янги аҳоли пунктининг бошланиши ҳам белги тугайдиган жой бўлиши мумкин. Иккинчидан, 3.24 белгисининг таъсир охири 3.25 "Юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири" белгиси ёки 3.31 "Барча чекловларнинг охири" белгиси билан белгиланиши мумкин. Учинчидан, белги таъсири шу турдаги бошқа тезлик чегараси кўрсатилган, белгининг ўрнатилиши орқали тугатилиши мумкин. Тўртинчидан, 3.24 белгисининг таъсир оралиғи 7.2.1 "Таъсир оралиғи" қўшимча ахборот белгиси билан кўрсатилиши мумкин, бу белгининг аниқ таъсир масофасини кўрсатади.

Тақиқловчи белгилар: бошқа белгилар