Тақиқловчи белгилар

3.22 «Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган» йўл белгиси

3.22 Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган

3.22. "Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган" Ушбу белги рухсат этилган тўла вазни 3.5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларида барча транспорт воситаларини қувиб ўтишни тақиқлайди. Лекин соатига 40 км.дан кам тезликда якка тартибда ҳаракатланаётган транспорт воситаларини қувиб ўтишга рухсат этилади. Бу белги биринчи чорраҳагача ва 3.23. "Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири" белгиси ўрнатилган жойгача амал қилади. Агар чорраҳа ва "Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири" йўл белгиси бўлмаса, белгининг аҳоли яшайдиган жойларнинг охиригача амал қилади. Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидасини бузган ҳайдовчи энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида жаримага тортилади.

Тақиқловчи белгилар: бошқа белгилар