Буюрувчи белгилар
4.6 «Пиёдалар йўлкаси» йўл белгиси

4.6. "Пиёдалар йўлкаси" Бу белги ўрнатилган йўлда, фақат пиёдаларнинг юришига рухсат этилади. Белги йўл, майдон, сайлгоҳ, йўлка ва алоҳида кўчада, бутун йўл кенглиги бўйича ҳаракатланиш фақат пиёдаларга рухсат этилганлигини билдиради.Транспорт воситаларининг пиёдалар учун мўлжалланган йўлдан юриши тақиқланади. Йўл белгиси қоидасини бузган ҳайдовчи энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилади.






















