Буюрувчи белгилар
4.1.3 «Ҳаракатланиш чапга» йўл белгиси

4.1.3. "Ҳаракатланиш чапга" Ушбу белги чорраҳа олдида ўрнатилади ва транспорт воситаларининг биринчи кесишмада фақат чап томонга ҳаракатланишини буюради. Чапга бурилишни кўрсатувчи белги орқага қайрилишга рухсат беради, лекин ўнгга ёки тўғрига ҳаракатланиш қатъиян тақиқланади. Йўналишли транспорт воситаларига, яъни автобус, троллейбус, трамвай ва маршрут таксиларига белги таъсир қилмайди. Йўл белгилари талабларини бузган ҳайдовчи 0,5 базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилади.






















