Буюрувчи белгилар
4.3 «Айланма ҳаракатланиш”. Йўналтиргичларда кўрсатилган йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилади» йўл белгиси

4.3. “Айланма ҳаракатланиш” Йўл белгиси айланма ҳаракатли чорраҳага (майдонга) киришда ўрнатилади. Бу белги чорраҳада транспорт воситаларининг айланма ҳаракатини ташкил қилишда ҳаракатни фақат йўналтиргичларда кўрсатилган йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилишини билдиради. Бунда айланма ҳаракатланиш чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланма ҳаракатланиш чорраҳасига кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга ҳисобланади.






















