Буюрувчи белгилар
4.2.3 «Тўсиқни ўнгдан ёки чапдан четлаб ўтиш”. Тўсиқни ҳар томондан четлаб ўтишга рухсат этилади» йўл белгиси

4.2.3. "Тўсиқни ўнгдан ёки чапдан четлаб ўтиш" 4.2.1 ва 4.2.2 белгиларидан фарқли равишда 4.2.3. "Тўсиқни ўнгдан ёки чапдан четлаб ўтиш" белгиси, тўсиқни четлаб ўтишнинг қатъий йўналишини кўрсатмасдан уни ўнг ёки чапдан четлаб ўтишга рухсат беради ва бунда тўсиқни қайси йўналишдан четлаб ўтиш ҳайдавчи хохишига боғлиқ. Кўпинча ушбу белги йўлдаги таъмирлаш ишлари қатнов қисми ўртасида амалга оширилаётган ҳолатларда ишлатилади. Шунингдек белги, темир-бетон ва темир тўсиқларни, кўприклар ва йўл ўтказгичлар устунларини четлаб ўтиш йўналишини кўрсатиш мақсадида ўрнатилиши мумкин.






















