Буюрувчи белгилар
4.1.1 «Ҳаракатланиш тўғрига» йўл белгиси

4.1.1. "Ҳаракатланиш тўғрига" Бу белги йўл кесишмаси олдида ўрнатилади ва транспорт воситаларига шу кесишмада фақат тўғрига ҳаракатланишни буюради. Чапга ёки ўнгга бурилиш, шунингдек қайрилишга рухсат этилмайди. Лекин белгиланган йўналишли транспорт воситаларига, яъни автобус, троллейбус, трамвай ва йўналишли таксиларга бу белгининг таъсири йўқ. Белги шунингдек йўлнинг бошида ҳам ўрнатилади. Бу ҳолда унинг буйруғи кейинги чорраҳагача амал қилади. Бунда йўлнинг ўнг томонида жойлашган ҳовли ёки йўлга ёндош бошқа ҳудудларга киришга рухсат этилади.






















