Буюрувчи белгилар
4.1.5 «Ҳаракатланиш тўғрига ёки чапга» йўл белгиси

4.1.5. "Ҳаракатланиш тўғрига ёки чапга" Ушбу белги чорраҳа олдида ўрнатилади ва транспорт воситаларининг биринчи кесишмада фақат тўғрига ёки чап томонга ҳаракатланишини буюради. Белги ўнгга бурилишни қатъиян тақиқлайди, бироқ чорраҳада орқага қайрилишга рухсат беради. Аммо бу йўл белгиси йўналишли транспорт воситаларга тааллуқли эмас. Йўл белгиси қоидасини бузган ҳайдовчи 0,5 базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилади






















