Буюрувчи белгилар
4.5 «Велосипед йўлкаси”. Фақат велосипед ва мопедларлар ҳаракатланишга рухсат этилади. Велосипед йўлкасидан пиёдалар ҳам юришлари мумкин» йўл белгиси

4.5. "Велосипед йўлкаси" Белги ўрнатилган йўлда ёки йўлакда фақат велосипед ва мопедлар ҳаракатланишига рухсат этилади. Бу белги велосипед ва мопедлар ҳаракатланишидан ташқари, тротуар бўлмаган тақдирда, халақит бермаслик шарти билан пиёдаларнинг ҳаракатланишига ҳам рухсат этади. Бироқ бундай йўлларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракати тақиқланади. Ушбу йўл белгиси қоидасини бузган ҳайдовчи энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилади.






















