Буюрувчи белгилар
4.2.1 «Тўсиқни ўнгдан четлаб ўтиш» йўл белгиси

4.2.1. “Тўсиқни ўнгдан айланиб ўтиш” Белгиси бевосита хавфсизлик оролчаларини ёки турли хилдаги тўсиқлардан олдин ўрнатилади. Хавфсизлик оролчаларини ва турли хилдаги тўсиқларни фақат кўрсаткич(йўналтиргич) кўрсатган томондан айланиб ўтишга рухсат этилади.Ушбу белги талабларига амал қилмаган ҳайдовчи, белги талабига зид равишда хавфсизлик оролчасини ёки турли хилдаги тўсиқни ўнг томондан эмас чап томондан айланиб ўтаётганда йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқариши мумкин.






















