Буюрувчи белгилар
4.1.2 «Ҳаракатланиш ўнгга» йўл белгиси

4.1.2. "Ўнгга ҳаракатланиш" Ушбу белги чорраҳадан олдин ўрнатилади ва транспорт воситаларига фақат ўнгга бурилишни буюради. Яъни, бу ерда тўғрига юриш, чапга бурилиш ёки орқага қайрилиш тақиқланади. Ушбу белгининг талабларига риоя қилмаслик йўл ҳаракати қоидаларини бузишга ва авария ҳолатининг юзага келишига олиб келиши мумкин. Қоидани бузган ҳайдовчига энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 қисми миқдорида жарима солинади. Йўналишли жамоат транспорт воситалари — автобус, троллейбус, трамвай ва маршруткалар бу белги кўрсатмасига амал қилмаслиги мумкин.






















