Огоҳлантирувчи белгилар
1.9 «Кўтарма кўприк» йўл белгиси

1.9. "Кўтарма кўприк" Бу белги кўтарма кўприк ёки солда кесиб ўтиш жойлари олдида, жумладан аҳоли пунктларида 50 - 100 метр, аҳоли пунктларидан ташқарида 150 - 300 метр масофада ўрнатилади. Аҳоли пунктларидан ташқарида ушбу 1.9. белгиси такрорланади ва иккинчи белги 50 метрдан кам бўлмаган масофада ўрнатилади. Белги эҳтимоли бор бўлган хавф -хатар ҳақида қўшимча равишда ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантиради























