Огоҳлантирувчи белгилар

1.7 «Айланма ҳаракатланиш билан кесишув» йўл белгиси

1.7 Айланма ҳаракатланиш билан кесишув

1.7. "Айланма ҳаракатланиш билан кесишув" Агар айланма ҳаракатли чорраҳа йўл шароити, яъни бурилиш, паст - баландлик туфайли хавфсизликни таъминловчи масофадан кўринмаса, бу белги аҳоли пунктларида 50 - 100 метр, аҳоли пунктларидан ташқарида эса, 150 - 300 метр масофада ўрнатилади. Айланма ҳаракатланиш билан кесишув ҳақида огоҳлантирувчи ушбу белги қўйилган жойдан транспорт воситаси тезлигини пасайтириб, эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда, ҳаракатни давом эттириш мақсадга мувофиқ. Чунки айланма ҳаракатланиш чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга.

Огоҳлантирувчи белгилар: бошқа белгилар