Огоҳлантирувчи белгилар
1.1 «Шлагбаумли темир йўл кесишмаси» йўл белгиси

1.1. "Шлагбаумли темир йўл кесишмаси" Бу белги аҳоли пунктларида йўлнинг темир йўл кесиб ўтган қисмидан 50 - 100 метр олдин масофада ўрнатилади. Бундай темир йўл кесишмалари шлагбаум ҳаракатни тартибга солувчи светофор ва товуш мосламаси билан жиҳозланган бўлиб, кесишма орқали ҳаракатланишни темир йўл навбатчиси назорат қилади. "Шлагбаумли темир йўл кесишмаси" белгиси ҳайдовчини йўлнинг ўта хавфли қисмлари борлиги ҳақида огоҳлантириб, аҳоли пунктларидан ташқарида 150 - 300 метр олдин, шунингдек, хавф-хатарга 50 метрдан кам бўлмаган масофа қолганда такрор ўрнатилади. Йўлнинг темир йўл кесишмаси ўтган қисмидан, эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда, рухсат берилганидан кейин ўтиши керак.























