Огоҳлантирувчи белгилар
1.13 «Тик нишаблик» йўл белгиси

1.13. "Тик нишаблик" Бу белги аҳоли пунктларида 50 - 100 метр масофада, аҳоли пунктларидан ташқарида 150 - 300 метр масофада, йўлнинг тик нишаблик яъни пастлик қисми олдидан ўрнатилади ва ҳайдовчини ҳаракатланиш йўлида тик нишаблик борлиги ҳақида огоҳлантиради. Ҳайдовчи йўлнинг бундай қисмларидан тезликни камайтириб, албатта, узатмалар қутисини улаган ҳолда, ҳаракатланиши шарт. Акс ҳолда, автомобиль ўзининг оғирлиги билан қияликда инертсия кучини вужудга келиши ва ортиқча тезланиш олиши, натижада уни тормоз тизими билан тўхтатиб бўлмай қолиши имконияти ортиб кетади. Оқибатда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлишига олиб келиши мумкин























