Огоҳлантирувчи белгилар

1.17 «Тош отилиш хавфи» йўл белгиси

1.17 Тош отилиш хавфи

1.17. "Тош отилиши хавфи" Бу белги аҳоли пунктларида 50 - 100 метр, аҳоли пунктларидан ташқарида эса, 150 - 300 метр масофада, йўлнинг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган ва транспорт воситаси ғилдираги остидан шағал, тош, шунга ўхшаш жисмларнинг отилиб чиқиш эҳтимоли бор бўлган жойлари олдидан ўрнатилади. Йўлнинг бундай қисмларида ҳайдовчи транспорт воситасининг шикастланишини олдини олиш мақсадида, тезликни камайтириб, хавфсиз оралиқ масофани сақлаб бориши лозим.

Огоҳлантирувчи белгилар: бошқа белгилар