Огоҳлантирувчи белгилар

1.4.5 «Темир йўл кесишмасининг яқинлиги ҳақида огоҳлантириш» йўл белгиси

1.4.5 Темир йўл кесишмасининг яқинлиги ҳақида огоҳлантириш

1.4.1 – 1.4.6. "Темир йўл кесишмасига яқинлашув" Ушбу йўл белгилари аҳоли яшаш жойларидан ташқарида, ҳайдовчининг темир йўл кесишмаларига яқинлашиш даражасини кўрсатади ва 1.1."Шлагбаумли темир йўл кесишмаси" ёки 1.2."Шлагбаумсиз темир йўл кесишмаси" йўл белгилари билан биргаликда ўрнатилади. Бу йўл белгиларининг асосий мақсади, ҳайдовчиларнинг темир йўл кесишмаларига эътиборини янада кучлироқ қаратишдан иборат. Зарур ҳолатларда, кенг йўлларда ушбу йўл белгилари қўшимча равишда йўлнинг чап томонига ҳам қўйилади. Ҳайдовчи темир йўл кесишмасига яқинлашаётганда тезликни камайтириши керак.

Огоҳлантирувчи белгилар: бошқа белгилар