Огоҳлантирувчи белгилар
1.10 «Соҳилга чиқиш» йўл белгиси

1.10. "Соҳилга чиқиш" Бу белги дарё ёки сув ҳавзаси қирғоқларига чиқиш олдидан ўрнатилади.Аҳоли пунктларида 50 - 100 метр, аҳоли пунктларидан ташқарида 150 - 300 метр масофа олдинда ўрнатилади. Белги аҳоли пунктларидан ташқарида такрорланади ва иккинчи белги 50 метрдан кам бўлмаган масофада ўрнатилади, ҳамда ҳайдовчини бундай ҳолатда тезликни камайтириб, эътиборлироқ бўлиши ҳақида қайта огоҳлантиради.























