Огоҳлантирувчи белгилар
1.6 «Тенг аҳамиятли йўллар кесишуви» йўл белгиси

1.6. "Тенг аҳамиятли йўллар кесишуви" Бу белги усти қандай қоплама: асфалт, бетон ёки тош бўлишидан қатъи назар, тенг аҳамиятли йўллар кесишган жойлар олдида ўрнатилади. Ушбу ҳолатда ҳайдовчи ўнг томондан келаётган транспорт воситасига йўл бериши шарт. Акс ҳолда, чорраҳада ҳаракатланиш тартиби бузилиши ва йўл транспорт ҳодисаси рўй бериши мумкин.























