Огоҳлантирувчи белгилар
1.5 «Трамвай йўли билан кесишув» йўл белгиси

1.5. "Трамвай йўли билан кесишув" Ушбу белги хавфли чорраҳаларда ёки чорраҳадан ташқари жойда, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтадиган трамвай йўллари олдида, шу билан бирга, аҳоли яшаш пунктларига киришдаги биринчи трамвай йўли кесишмаси олдида ўрнатилади ва ҳайдовчини бу ҳақида огоҳлантиради. Ҳайдовчи бундай йўлдан эҳтиёт чорасини кўриб, ҳаракатланиши керак. Зеро, релсли транспорт воситалари имтиёзга эга бўлиб, чорраҳадан ташқарида ҳайдовчилар трамвайга йўл беришлари лозим.























