Огоҳлантирувчи белгилар
1.3.2 «Кўп изли темир йўл» йўл белгиси

1.3.1. "Бир изли темир йўл" ва 1.3.2. "Кўп изли темир йўл" Ушбу йўл белгилари ҳайдовчини бир изли ва икки ва ундан ортиқ - кўп изли шлагбаумсиз темир йўл кесишмалари борлиги ҳақида қўшимча равишда огоҳлантиради ва бевосита шлагбаум билан жиҳозланмаган темир йўл кесишмаси олдида, энг яқин рельсдан 20 метрдан кам бўлмаган масофада, шлагбаумсиз темир йўл кесишмаси олдида ўрнатилади. Бунда 1.3.1. бир изли темир йўлни, 1.3.2. эса кўп изли темир йўлни англатади Ҳайдовчи йўлнинг бу қисмидан зарур эҳтиёт чораларини кўриб, ҳаракатланиши керак.























