Огоҳлантирувчи белгилар

1.14 «Тик баландлик» йўл белгиси

1.14 Тик баландлик

1.14. "Тик баландлик" Бу белги аҳоли пунктларида 50 - 100 метр, аҳоли пунктларидан ташқарида эса, 150 - 300 метр масофада, йўлнинг тик баландлик қисми олдидан ўрнатилади ва транспорт воситаси ҳаракатланаётган йўлда тик баландлик борлиги ҳақида ҳайдовчини огоҳлантиради. Бунда ҳайдовчи керакли узатмани улаган ҳолда белгиланган тезлик меъёрини сақлаб, ҳаракатланиши керак. Акс ҳолда, транспорт воситаси тўхтаб қолиб, ўз оғирлиги билан орқага ҳаракатланиб кетиб қолиши ва ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин.

Огоҳлантирувчи белгилар: бошқа белгилар