1.35 «Пиёдаларнинг йўл ёқасидан юриши мумкин бўлган ҳудуд» йўл белгиси

1.35. "Пиёдаларнинг йўл ёқасидан юриши мумкин бўлган ҳудуд" 1.1, 1.2, 1.5 — 1.32 огоҳлантирувчи белгилари аҳоли пунктларида хавфли жойдан 50 — 100 метр, аҳоли пунктларидан ташқарида эса 150 — 300 метр олдин ўрнатилади. Зарурият бўлганда, бу белгилар 7.1.1 қўшимча ахборот белгисида кўрсатилган бошқа масофада ҳам ўрнатилиши мумкин. Агар нишаблик ва баландлик кетма-кет келадиган бўлса, 1.13 ва 1.14 белгилари бевосита нишаблик ва баландлик олдига ўрнатилиши мумкин. Аҳоли пунктларидан ташқарида 1.1, 1.2, 1.9, 1.10, 1.21 ва 1.23 белгилари такрорланади. Иккинчи белги йўлнинг хавфли қисми бошланишига камида 50 метр қолганда ўрнатилади. Агар қатнов қисмида қисқа муддатли йўл ишлари олиб борилаётган бўлса, 1.23 белгиси иш бажарилаётган жойга 10 — 15 метр масофа етмасдан (7.1.1 қўшимча ахборот белгисисиз) ўрнатилиши мумкин. 1.3, 1.3.1 ва 1.3.2 белгилари бевосита темир йўл кесишмалари олдида, энг яқин релсдан 20 метрдан кам бўлмаган масофада ўрнатилади.























