Огоҳлантирувчи белгилар

1.32 «Тирбандлик» йўл белгиси

1.32 Тирбандлик

1.32 "Тирбандлик" белгиси қизил ҳошияли учбурчак шаклида бўлиб, унинг марказида учта машиналар кетма-кет жойлашган ҳолдаги тасвири туширилган. "Тирбандлик" йўл белгиси йўл ҳаракати иштирокчиларини таъмирлаш ишлари сабали ёки бошқа сабабларга кўра тирбандлик юзага келадиган йўл қисмига яқинлашиш ҳақида огоҳлантиради. 1.32 белгиси одатда, тирбандлик пайдо бўлиши мумкин бўлган йўл қисмини четлаб ўтиш имкони мавжуд бўлган чорраҳадан олдин ўрнатилади. Яъни, аҳоли пунктларида: тирбандлик юзага келиши мумкин бўлган ҳудуд бошланишидан 50 -100 метр олдин, аҳоли пунктларидан ташқарида: тирбандлик юзага келиши мумкин бўлган ҳудуд бошланишидан 150 - 300 метр олдин.

Огоҳлантирувчи белгилар: бошқа белгилар