1.31 «Сунъий йўл нотекисликлари» йўл белгиси

1.31 "Сунъий йўл нотекислиги" белгиси қизил ҳошияли оқ учбурчак шаклда бўлиб, унинг пастки қисмида сунъий йўл нотекислиги кўндаланг кесими тасвирланган. 1.31 "Сунъий йўл нотекислиги" белгиси тезликни атайлаб камайтириш учун йўлда сунъий нотекислик ўрнатилганлиги ҳақида огоҳлантиради. Шундай вазиятлар бўладики, ҳайдовчининг тезлигини қандай бўлмасин каматириш керак бўлади. Бу одатда болалар ўйин майдончалари, таълим муассасалари, ҳовли майдонлари ёки пиёдалар ўтиш жойлари яқинидаги йўлларда талаб қилинади. Бунинг учун йўлларда сунъий йўл нотекислиги – қавариқ жой ўрнатилади, агар сиз ундан юқори тезликда ҳаракатланиб ўтмоқчи бўлсангиз, машинага (ва ҳайдовчига ҳам) жиддий зарар етказиши мумкин. Агар 1.31 "Сунъий йўл нотекислиги" белгисини бошқа масофага ўрнатиш зарурати бўлса, у нотекис жойгача бўлган масофани аниқ кўрсатган ҳолда 7.1.1 "Обйектгача бўлган масофа" белгиси билан ўрнатилиши мумкин.























