Огоҳлантирувчи белгилар

1.29 «Тоннел» йўл белгиси

1.29 Тоннел

1.29 "Туннел" белгиси огоҳлантирувчи белгиларнинг одатий кўриниши каби қизил ҳошияли оқ учбурчак шаклига эга бўлиб, унинг марказида туннелнинг схематик тасвири жойлашган. "Туннел" белгиси кириш пештоғининг (тунел бошланиши) кўриниши чекланган, табиий ёритиш имконсиз бўлган, сунъий ёритилган ёки ёритилмаган, узоқ чўзилган туннелларга яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантириш учун ўрнатилади. Агар туннелга киришда унинг қарама – қарши томони кўринмаса, 1.29 белгиси билан 7.2.1 "Таъсир оралиғи" белгиси қўлланилиши мумкин. "Туннел" йўл белгисини кўрган ҳайдовчи тезликни камайтириши ва туннелларда ҳаракатланиш билан боғлиқ йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши шарт. Агар ушбу белгини бошқа масофага ўрнатиш зарурати туғилса, у белгиланган тартибда туннелгача бўлган аниқ масофани кўрсатадиган 7.1.1 "Обйектгача бўлган масофа" белгиси билан ўрнатилади.

Огоҳлантирувчи белгилар: бошқа белгилар