1.22 «Велосипед йўлкаси билан кесишув» йўл белгиси

1.22. "Велосипед йўлкаси билан кесишув" 1.22. "Велосипед йўлкаси билан кесишув" 1.22 "Велосипед йўлкаси билан кесишув" белгиси қизил ҳошияли учбурчак шаклида бўлиб, унинг марказида, оқ фонда қора рангли велосипед тасвирланган. "Велосипед йўлкаси билан кесишув" белгиси велосипед йўлкаси йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтадиган жойлар олдидан ўрнатилади ва йўл ҳаракати қатнашчиларини қатнов қисмида кутилмаганда велосипедчи пайдо бўлиб қолишидан огоҳлантиради. 1.22 йўл белгисини кўрган ҳайдовчидан қандайдир аниқ бир ҳаракат талаб қилинмайди. Ҳайдовчи, фақат зарурат пайдо бўлганида тезликни камайтириши ва тўхташи шарт. Велосипед йўлкаси йўлнинг қатнов қисми билан кесишган жойларда, одатда имтиёз автомобилда бўлади, шунинг учун велосипед ва мопед ҳайдовчилари йўл беришлари керак. Бироқ ҳайдовчи ҳушёр бўлиши ва ҳар қандай вақтда тўхташга тайёр бўлиши керак.Бундан ташқари, велосипед йўлкаси йўлнинг қатнов қисми билан кесишган жойлар светофор орқали тартибга солиниши мумкин. Бундай вазиятда ҳайдовчилар, светофор ишораларига асосан ҳаракатланадилар. Ҳайдовчи, велосипед йўлкаси йўлнинг қатнов қисми билан кесишган жойга яқинлашаётганлиги тўғрисида "Велосипед йўлкаси билан кесишув" белгиси билан огоҳлантирилади, йўлканинг ўзи эса, 4.5 "Велосипед йўлкаси" ёки велосипед йўлкасини ёки велосипед ҳаракатланиши учун мўлжалланган тасмани билдирувчи 1.26 йўл чизиғи билан белгиланади. Велосипед йўлкаси йўлнинг қатнов қисми билан кесишган жойга йўлнинг велосипед йўлкаси кесиб ўтган жойини билдирувчи 1.15 йўл чизиғи чизилади. 1.22 "Велосипед йўлкаси билан кесишув" белгиси кўпчилик огоҳлантиручи белгилар каби, аҳоли пунктларидан ташқарида 150 – 300 метр, аҳли пунктларида 50 – 100 метр олдин ўрнатилади. Агар белгини бошқа масофада ўрнатиш зарурияти бўлса 7.1.1 "Обйектгача бўлган масофа" қўшимча ахборот белгиси билан бирга қўлланилиши мумкин.























