Огоҳлантирувчи белгилар
1.21 «Болалар» йўл белгиси

1.21. "Болалар" Бу белги ҳайдовчини болалар муассасаларига, жумладан боғча, мактаб ва болалар оромгоҳи каби жойларга яқинлашаётганлиги ва йўлнинг бу қисмидан ҳар дақиқада болалар чиқиб қолиши эҳтимоли борлиги ҳақида огоҳлантиради. Бундай вазиятда ҳайдовчи йўлнинг мазкур хавфли қисмидан эҳтиёткорлик билан ўтиши керак. Белги аҳоли пунктларида 50 -100 метр масофада ўрнатилади. Аҳоли пунктларидан ташқарида эса йўлнинг хавфли қисмидан 150 - 300 метр олдин, ҳамда 50 метрдан кам бўлмаган масофада такроран ўрнатилади.























