Огоҳлантирувчи белгилар
1.18.3 «Йўлнинг торайиши» йўл белгиси

1.18.1, 1.18.2, 1.18.3. "Йўлнинг торайиши" Бу белгилар аҳоли пунктларида 50 - 100 метр, аҳоли пунктларидан ташқарида эса, 150 - 300 метр масофада, йўлнинг торайиш қисмлари олдидан ўрнатилади: Бунда, 1.18.1. белгиси - йўлнинг "Икки томонлама торайиши";1.18.2. "Ўнгдан торайиши"; 1.18.3. "Чапдан торайиши" ҳақида огоҳлантиради. Бундай вазиятларда йўлнинг тораядиган томонидан ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳайдовчилари тезликни камайтириб, эҳтиёт чорасини кўрган ҳолда, ҳаракатни давом эттириши даркор.























