5.47 «Туризм обйектлари йўналиш кўрсатгичи» йўл белгиси

5.47. "Туризм обйектлари йўналиш кўрсатгичи" 5.47 "Туризм обйектлари йўналиш кўрсатгичи" белгиси тўғри тўртбурчак шаклда бўлиб, жигарранг фонда, чап томонда туризм обйектларига тегишли пиктограмма тасвири, марказда туризм обйекти номи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган ва ўнг томонида туризм обйекти йўналиши кўрсатилган. 5.47 "Туризм обйектлари йўналиш кўрсатгичи" белгиси туризм обйектлари жойлашган манзилларга ҳаракатланиш йўналишларини билдиради. Белгиларда манзилларгача бўлган масофа (км) кўрсатилиши, темир йўл вокзаллари, аеропортлар ва бошқа туризм обйектлари рамзий белгилари тасвирланган бўлиши мумкин. 5.47 "Туризм обйектлари йўналиш кўрсатгичи" белгиси аеропортлар, вокзаллар, меъморий ёдгорликлар, тарихий обидалар, масжид ёки ибодатхоналар, дам олиш масканлари каби турли туристик обйектлар йўналиши ёки йўлни кўрсатади. Ушбу турдаги белгиларнинг асосий мақсади туристларга нотаниш эрларда ҳаракат қилишда ёрдам беришдир. Жигарранг фондаги "Туризм обйектлари йўналиш кўрсатгичи" белгиси, асосан, чет эллик сайёҳлар ўтадиган йўлларга ўрнатиш учун мўлжалланган. Бундай белгилардаги, инфратузилмалар ва географик обйект номлари, чет эллик туристларга тушинарлироқ бўлиши учун, инглиз тилида ҳам такрорланади.























