Ахборот ишора белгилари
5.3 «Автомобиллар учун мўлжалланган йўл”. Фақат автомобиллар, автобус ва мототсиклларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўл» йўл белгиси

5.3. "Автомобиллар учун мўлжалланган йўл" Автомобиллар, автобус ва мотосиклларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўлни кўрсатувчи бу белги мазкур такомиллаштирилган йўл олдидан қўйилади. Бундай йўлда барча турдаги автомобиллар, автобус ва мотосиклларнинг ҳаракатланишига рухсат этилади, бироқ от – арава, велосипед, трактор, ўзи юрар машина ва механизм каби транспортларнинг ҳаракати тақиқланади. Автомагистралдан фарқли ўлароқ автомобиллар учун мўлжалланган йўллар фақатгина шаҳар ичидаги йирик саноат ва аҳоли мавзеларини ўзаро бирлаштиради.























