Ахборот ишора белгилари
5.8.2 «Бўлак бўйича ҳаракатланиш йўналиши”. Бўлак бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналиши» йўл белгиси

5.8.2. "Тасма бўйича ҳаракатланиш йўналиши" Белгида алоҳида тасма бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналиши кўрсатилган. Йўлнинг четки чап тасмасидан чапга бурилишга рухсат берувчи йўл белгиси шу тасмадан орқага қайрилишга ҳам рухсат беради. Чорраҳадан олдин ўрнатилган "Тасма бўйича ҳаракатланиш йўналиши" йўл белгисининг таъсири, агар шу туркумдаги бошқа белгилар ўрнатилмаган бўлса, бутун чорраҳа учун татбиқ этилади. Белги ҳар бир йўл тасмаларидаги ҳаракатланиш йўналишини алоҳида белги билан кўрсатади. Бу белгилар кенг майдон ёки кўп тасмали йўлларда қўлланилади ва ҳар бир йўл тасмаси устида алоҳида – алоҳида ўрнатилади.























