Ахборот ишора белгилари
5.8.3.1 «Бўлакнинг бошланиши» йўл белгиси

5.8.3. "Тасманинг бошланиши" Ушбу белги йўлнинг баландликка кўтарилиш ёки секинлашиш қисмидаги қўшимча йўл тасмасининг бошланиш жойини кўрсатади ва шу ерга ўрнатилади. Ушбу белгилар йўлга қўшимча ҳаракат бўлаги киритилганлиги ёки тормозланиш тасмаси борлиги ҳақида ахборот беради. Агар қўшимча тасма олдига 4.7. "Энг кам тезлик" белгиси ўрнатилган бўлса, белгида кўрсатилган ёки ундан каттароқ тезликда ҳаракатлана олмайдиган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий тасмадан қўшимча тасмага қайта тизилиши керак.























