Ахборот ишора белгилари
5.7.1 «Бир томонлама ҳаракатланиш йўлига чиқиш» йўл белгиси

5.7.1, 5.7.2. "Бир томонлама ҳаракатланиш йўлига чиқиш" Ушбу белгилар чорраҳа олдида ўрнатилиб, ҳайдовчи чиқаётган йўлда фақат бир томонлама ҳаракатланиш жорий этилгани ҳақида ахборот беради. Бунда 5.7.1. белгиси ҳаракатнинг чап томонга, 5.7.2. эса ҳаракатнинг ўнг томонга йўналтирилганини кўрсатади. Бир томонлама ҳаракатланиш йўлида транспорт воситасининг қарама-қарши томонга ҳаракат қилиши энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жарима белгиланишига сабаб бўлади.























