5.9 «Белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган бўлак» йўл белгиси

5.9. "Белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган тасма" Бу белги белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган тасмани кўрсатади. Белги қайси йўл бўлаги устида жойлашган бўлса, шу тасмага тегишли бўлади. Йўлнинг серқатнов қисмларида жамоат транспортларига қулайлик яратиш мақсадида ташкил қилинган бундай йўл тасмалари бошқаларидан сидирға чизиқ билан ажратилганда, унга бошқа транспорт воситаларининг кириши тақиқланади. Ҳайдовчилар йўловчи тушириш ёки олиш ҳамда ўнгга бурилиш учун ушбу йўл тасмасининг узуқ-узуқ чизиқчалар билан чегараланган жойидан унга кириб ва чиқишларига рухсат этилади. Йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан юриш ёки йўл белгиси қоидаси бузилса, энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида маъмурий жавобгарлик белгиланади.























